• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 ноября 2025

Ўзбекистонда янги экология назорати органи — Экополиция ташкил этилмоқда

Экополиция ходимларига жисмоний куч, электрошок ускуналари ва хизмат қуролларидан фойдаланишга рухсат берилади.

529
0
Экология вазирлиги

Мамлакатда давлат экология назоратининг янги тузилмаси — Экополиция ташкил этилмоқда. У президентнинг «Аҳоли талабларига экология ва туризм соҳаларида тезкор жавоб беришни таъминлаш бўйича бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони доирасида шакллантирилади.

Экополицияга кенгайтирилган ваколатлар берилади. Уларнинг ходимларига жисмоний куч, электрошок қурилмалари ҳамда хизмат қуролларидан — резина ва тўрли турдаги ўқ-дорилардан фойдаланишга рухсат этилади. Инспекторларнинг формасига боди-камералар ўрнатилади.

Янги тузилма экологик қонунбузарликларни олдини олиш, яшил майдонларни сақлаш ва табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш вазифаларини бажаради.

529
0

Комментарии