Бугун, 18 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасида Италияга қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 17:45 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 1/16 финал босқичида Ўзбекисон терма жамоаси Хорватия терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб асосий дақиқада 1:1, пенальтилар сериясида эса 4:3 ҳисобиға ғалаба қозонганди.
Комментарии