• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 15 ноября 2025

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари умумий қиймати $1,2 млдрлик 7 та қўшма лойиҳани ишга туширди

Лойиҳалар орасида Янги Тошкентда турар-жой мавзеси ва "Остона" меҳмонхонаси, Остонада "Тошкент" мажмуаси қурилиши, Tenge Bank бош офисининг очилиши, логистика марказини ташкил этиш ва Қашқадарёда йирик нефть-газ-кимё мажмуаси қурилишини бошлаш бор.

954
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев видеоалоқа шаклида умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик еттита йирик қўшма лойиҳани амалга оширишга старт бердилар.

Ташаббуслар иқтисодиётнинг асосий соҳалари - саноат, қурилиш, нефть-газ-кимё, молия, логистика ва туризмни қамраб олади.

Хусусан, икки мамлакат етакчилари Сирдарё ва Туркистон вилоятлари ҳудудида ташкил этилаётган ҳамда минтақавий савдо ва ишлаб чиқаришнинг янги тугунига айланадиган "Марказий Осиё" халқаро саноат кооперацияси маркази фаолиятига старт бердилар.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида Tenge Bank бош офисининг очилиши, Тошкент вилоятида кўп функцияли логистика маркази қурилиши ва Янги Тошкентда "Остона" турар жой мавзеси қурилишига старт берилди.

Томонлар, шунингдек, минтақадаги асосий саноат лойиҳаларидан бири бўлган Қашқадарё вилоятида чизиқли алкилбензол ишлаб чиқариш бўйича нефть-газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳасини ишга туширдилар.

Бундан ташқари, иккита йирик меҳмонхона мажмуаси, Янги Тошкентда "Остона" ва Қозоғистон пойтахтида "Тошкент" қурилиши бошланди.

Лойиҳаларнинг ишга туширилиши Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва саноат кооперациясини мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.

954
0

Комментарии