Марказий Банк томонидан 2025 йил октябрь ойида тақдим этилган маълумотларга кўра, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар нархлари йиллик ўзгаришда сезиларли фарқлар мавжуд.
Ноозиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари турлича ўзгаришларни кўрсатди.
Арзонлашган маҳсулотлар орасида пропан (–18.0%), А4 қоғоз (–3.9%), йирик ошхона жиҳозлари (–3.5%), кондиционер (–1.3%) ва телевизор (–0.3%) нархлари камайган.
Бироқ, нархлар кескин ошган маҳсулотлар орасида никоҳ узуги (+33.4%), метан (+30.5%), газета ва журналлар (+15.3%) ҳамда бензин (+11.7%) мавжуд. Дезодорант (+10.3%), табиий гуллар (+9.8%), сигарет (+9.6%) ва дероза ойнаси (+8.7%) каби маҳсулотларнинг нархи ҳам ошган.
Хизматлар бўйича ҳам ўзгаришлар сезилган.
Арзонлашган хизматлар орасида пул ўтказмалари (–4.8%) ва микромолиявий хизматлар (–0.2%) мавжуд. Мобил интернет, суғурталаш ва давлат ОТМда ўқиш хизматларининг нархи эса ўзгаришсиз қолган.
Бироқ, ички авиарейслар (+52.3%), тармоқ газ (+39.2%) ва совуқ сув (+35.1%) каби хизматлар нархи юқори ўсишга эришган. Шундай-ақ, музей хизматлари (+32.3%), чиқиндий ташлаш (+28.6%) ва сувйултирилган газ (+25.0%) ҳам сезиларли даражада қимматлашган.
Марказий Банкнинг тақдимотига кўра, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг 97% (250 маҳсулотдан 243 таси) нархи 10% дан кам ўзгарган. Хизматлар бўйича эса 66% (90 турдаги хизматдан 59 таси) нарх ўсиши 10% дан паст бўлган.
Комментарии