• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 ноября 2025

Тошкентда чиқиндиларни назорат қилиш ва шикоятларни қабул қилиш бўйича Tozapoytaxt платформаси ишга туширилди

Платформа чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида кўрсатади ва фуқароларнинг шикоятларини қабул қилади. 2026 йилдан бошлаб ҳар бир маҳаллага махсус техникалар келишини кузатиб бориш ва хизматлар сифатини баҳолаш мумкин бўлади.

583
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Транспорт вазирлиги чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини GPS-тизими орқали реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи тозапойтахт.уз сайтини ишга туширди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу билан бирга, платформа орқали чиқиндилар билан боғлиқ масалалар бўйича фуқароларнинг шикоят ва мурожаатлари қабул қилинмоқда.

Шунингдек, 2026-йил 1-январдан:

- ҳар бир маҳаллада чиқинди ташиш машиналарининг келиш вақти ва йўналишини онлайн кузатиш имконияти яратилади;

- маҳаллаларни чиқинди контейнерлари билан таъминлаш бўйича икки йиллик дастур эълон қилинади;

- чиқиндиларнинг кунлик ҳажми очиқ онлайн тарзда эълон қилинади;

- фуқаролар томонидан кўрсатилаётган хизматларни баҳолаш механизми жорий этилади;

- юридик ташкилотлар билан тузилган шартномалар ижроси онлайн мониторинг орқали назорат қилинади.

Ҳокимлик ушбу янгиликлар чиқиндиларни бошқариш тизимининг шаффофлиги, қулайлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

583
0

Комментарии