• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 ноября 2025

Шонли "Пахтакор"нинг собиқ футболчиси Тўлаган Исоқов 75 ёшида вафот этди

Тўлаган Исоқов "Пахтакор" таркибида самога сочилган юлдузлар, Михаил Ан, Равиль Агишев, Владимир Макаров, Олим Аширов, Владимир Фёдоров билан бирга тўп тепган.

529
0

Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси, ЎФА фахрийлар кенгаши раиси, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзоси, Мураббийлар кенгаши аъзоси, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" ҳамда шонли "Пахтакор"нинг собиқ футболчиси Тўлаган Исоқов вафот этди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбек футболининг жонкуяр фидойиси, Тўлаган Исоқов футболчи сифатида "Пахтакор" жамоаси шарафини 13 мавсум давомида муносиб ҳимоя қилган, 252 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 52 бор ишғол қилган.

Исоқов самога сочилган юлдузлар, Михаил Ан, Равиль Агишев, Владимир Макаров, Олим Ашширов, Виктор Чуркин, Владимир Фёдоров, Константин Баканов, Шуҳрат Ишбўтаев, Сирожиддин Бозоров ва бошқалар билан "Пахтакор" жамоаси сафида тўп тепган.

Тўлаган Исоқов Мураббийлик фаолияти давомида "Пахтакор", "Зарафшон" ва "Сурхон" жамоаларини бошқарган, шунингдек, сўнгги йилларда ЎФА фахрийлар кенгашига раҳбарлик қилиб, Ўзбекистонда футболнинг оммалашиши, ривожланишига, бир сўз билан айтганда, футболнинг ҳар бир жабҳасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган етук мутахассис эди. Ёш авлодни Ватанга муҳаббат, спортга садоқат билан етишиб чиқиши йўлида фидокорона хизмат қилган.

529
0

Комментарии