• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 7 ноября 2025

Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш бўйича Эквадор билан музокараларни якунлади

ЎзбекистоннингЖСТга қўшилиши бўйича музокаралар якунига икки мамлакат қолди.

932
0
linkedin.com

Ўзбекистон Эквадор билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасидаги икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда президентнинг ВТО бўйича вакили Азизбек Урунов маълум қилди.

Маълумотга кўра, икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги баённома 6 ноябрь куни имзоланган.

Азизбек Урунов Эквадор томонига «самарали мулоқот ва қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик» билдирди.

«Биз жараённинг боришига тўлиқ ишонамиз ва қўшма саъй-ҳаракатларимиз билан фахрланамиз. Олдимизда яна ЖСТнинг икки аъзоси билан музокаралар турибди», — деди Урунов.

Шу тариқа, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги музокараларни изчил давом эттирмоқда.

932
0

Комментарии