• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 7 ноября 2025

Хоразмда 1000 доллар пора олаётганда ИИО ходими қўлга олинди

Профилактика инспектори пул эвазига ўз танишлари орқали ҳужжатларни қалбакилаштириш иши бўйича экспертиза натижаларига таъсир ўтказишни таклиф қилган.

7885
0
Видеодан кадр

Хоразм вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда профилактика инспектори пора олаётган вақтда қўлга олинди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, профилактика инспекторига фуқаро шериги билан жанжаллашиб қолгани ҳақида шикоят билан мурожаат қилган. Унинг маълум қилишича, улар рўйхатдан ўтказган қўшма хусусий компаниядаги ҳужжатлардаги имзолар даромадларни ўзлаштирган шериги томонидан сохталаштирилган.

Инспектор ўз танишлари орқали аризачи фойдасига экспертиза ўтказишни ташкиллаштиришга ваъда бериб, бунинг учун 1000 АҚШ доллари талаб қилган. У Хивада ушбу маблағни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "в" банди (фирибгарлик) ва 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан содир этилган коррупция ёки бошқа жиноятларга гувоҳ бўлган фуқароларни 1102 ёки 71 234-31-74 рақамларига мурожаат қилишга чақирди. Ариза берувчи шахсининг махфийлиги кафолатланади.

7885
0

Комментарии