• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 7 ноября 2025

Ўзбекистон ва АҚШ қандай ҳужжатлар имзолади - рўйхат

Ҳамкорлик нодир металлар, сунъий интеллект, қишлоқ хўжалиги инвестициявий, Boeing самолётлари ва пахта етказиб бериш соҳаларини қамраб олади.

600
0
president.uz

Давра суҳбати якунида Шавкат Мирзиёев ва АҚШ савдо вазири Ховард Латник иштирокида АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан икки томонлама битимларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- Геология вазирлиги ва "Denali Exploration group" компанияси ўртасида нодир ер элементларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Re Element Technologies компанияси ўртасида нодир металлар соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда "Flowserve" компанияси ўртасида насос станцияларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Valmont Industries Inc" компанияси ўртасида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш тўғрисида битим;

- Рақамли технологиялар вазирлиги ва Palo Alto Networks компанияси ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида битим;

- "Uzairways" ва "Boeing" компаниялари ўртасида ҳаво кемаларини етказиб бериш бўйича шартнома;

- Datacrop ва Luis Dreyfus Company компаниялари ўртасида соя дуккаклари ва шрот етказиб бериш бўйича шартнома;

- "Ўзсаноатекспорт" ва Cargill компанияси ўртасида пахта етказиб бериш шартномаси.

Аввалроқ Дональд Трамп Ўзбекистон билан 100 млрд долларлик савдо-иқтисодий келишув имзоланганини маълум қилганди.

600
0

Комментарии