• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 7 ноября 2025

Трамп АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида $100 млрд.лик савдо-иқтисодий келишуви ҳақида эълон қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида, Ўзбекистон келгуси уч йилда тахминан 35 миллиард долларлик харидлар амалга ошириши ва сармоя киритиши, кейинги ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ маблағ сармоялашини эълон қилди.

715
0
t.me/minbarortida

Америка Қўшма Штатлари Президенти АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида катта савдо-иқтисодий келишув имзоланганини эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзганини, президент матбуот хизмати хабар берди.

"Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишувни эълон қилишдан мамнунман. Яқин уч йил ичида Ўзбекистон Американинг муҳим минераллар, авиатсия, автомобил бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва кимё, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим тармоқларига қарийб 35 миллиард доллар, келгуси ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвеститсия киритади ва харидларни амалга оширади", - дея ёзади АҚШ президенти.

Шунингдек, АҚШ Президенти Шавкат Мирзиёевга раҳмат айтди ва давлатлар ўртасида узоқ муддатли ва самарали муносабатларни сабрсизлик билан кутаётганини билдирди.

Reuters агентлиги маълумотига кўра, келишув таъминот ва сармоялар соҳасида ҳамкорликни, шунингдек, юқори технологияли ва хом ашё секторларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.

715
0

Комментарии