• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 ноября 2025

Янги аэропорт қурилиши зонаси ҳудудида вақтинча янги лойиҳалар ва қурилиш ишлари чекланади

Тошкент вилояти Кадастр бошқармасидан маълум қилинишича, янги халқаро аэропорт қурилиши учун ажратилган ҳудудда янги лойиҳалар ва қурилиш ишлари бўйича вақтинча чекловлар киритилди.

566
0

Қарорга кўра, ажратилган ҳудудда янги фойдаланувчиларга ер участкаларини тақсимлаш, мулк ҳуқуқларини расмийлаштириш, янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва қурилиш ишлари олиб бориш вақтинча тўхтатилади.

Тошкент вилояти Кадастр бошқармасининг матбуот хизмати хабарига кўра, бу чоралар, ҳудуддаги ер ва кўчмас мулк нархининг асоссиз ошишини олдини олиш учун зарур.

Шу билан бирга, ҳудудда тўлиқ инвентаризация ишлари ўтказилади. Текширув натижасида уй-жой ва тижорат биноларининг эгалари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари билан шуғулланувчи ер эгаларига аэропорт қурилиши билан боғлиқ зарарлар учун тўланадига компенсацияларлар миқдори аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, илгари Президент янги аэропорт қурилишини расмий равишда бошлашга қарор қилган эди.

Аэропорт Ўрта Чирчиқ ва Куйи Чирчиқ туманлада, 1300 гектар майдонда қурилмоқда. Ушбу лойиҳа мамлакатдаги энг йирик инфратузилма объектларидан бири сифатида кўрилмоқда.

Бундан аввал, бузилиш ҳудудига тушган маҳаллаларда учрашувлар бўлиб ўтди, уларда фуқароларга уй-жой ва деҳқончилик хўжаликлари эгалари учун компенсацияларни тўлаш тартиби ва механизмлари тушунтирилди. Масалан, Ўрта Чирчиқ туманида икки маҳалла: "Халқобод" ва "Янгиқул" бузилишга тушмоқда.

566
0

Комментарии