• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 ноября 2025

Тошкент вилояти Солиқ бошқармасининг катта инспектори 5 минг пора билан ушланди — видео

У 1 йил давомида солиқ органлари томонидан текширув ўтказмаслик эвазига хўжалик раҳбаридан 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади.

487
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти Солиқ бошқармасининг сайёр солиқ текширувлари бўлими катта инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Ангрен шаҳрида фаолият юритувчи, боғдорчилик ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликда ўтказилаётган сайёр солиқ текширувини ижобий ҳал қилиб, 1 йил давомида солиқ органлари томонидан текширув ўтказмаслик эвазига хўжалик раҳбаридан 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда солиқ инспектори ўз ҳаракатлари қонунга хилоф эканлигини билгани ҳолда, ушбу пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210 моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

487
0

Комментарии