• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 ноября 2025

Украинада мажбурий меҳнат шароитида ишлашга мажбур бўлган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Киев вилоятидаги иссиқхонада мажбурий меҳнатга яқин шароитда ишлаган Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистон элчихонаси ва Халқаро миграция ташкилотининг саъй-ҳаракатлари орқали Ватанга қайтарилди.

319
0
"Дунё” АА
Украинанинг Киев вилоятида оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистоннинг 19 нафар фуқароси Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Маълумотларга кўра, Киев вилоятидаги бир иссиқхонада мажбурий меҳнатга яқин шароитда бўлган ҳамюртарлар ҳақидаги хабар 18 сентябрь куни маҳаллий ОАВда пайдо бўлган. Шундан сўнг бу ҳолат консуллик назоратига олинган.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклаш, ҳужжат ва ташкилий масалаларни ҳал этиш орқали Украинадан хавфсиз чиқиб кетишларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширди.

Олиб борилган музокаралар натижасида барча 19 нафар фуқарога “жабрланувчи” мақоми расман берилди, бу эса Украина қонунчилигига кўра уларга нисбатан қандайдир санкция қўлланилиш эҳтимолини тўлиқ бартараф этди.

Халқаро миграция ташкилоти (ҲМТ)нинг Украина ва Молдова бўйича офислари молиявий кўмагида 28 октябрь куни фуқаролар Киевдан Кишинёвга автотранспорт орқали етказилган.

2 ноябрь куни ҲМТ вакиллари ҳамроҳлигида улар Кишинёв – Истанбул – Урганч ҳаво йўналиши орқали парвоз қилиб, 3 ноябрь куни Ўзбекистонга етиб келдилар.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси мамлакатдаги ҳамюртарлар билан боғлиқ вазиятни назоратда ушлаб турибди ва уларнинг қонуний ҳуқуқ ҳамда манфаатларининг бузилиши ҳақидаги ҳар қандай сигналларга тезкор муносабат билдириб келмоқда.

319
0

Комментарии