• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 3 ноября 2025

Шавкат Мирзиёев Қатарнинг Доҳа шаҳрига борди

Давлат раҳбарини Қатар Бош вазири ўринбосари, мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

4759
0
President.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Доҳа шаҳрига борди.

Давлат раҳбарини Қатар Бош вазири ўринбосари, мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти эртага, 4 ноябрь куни, Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади.

Давлат раҳбари камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, жамиятларнинг барқарорлиги, ижтимоий адолатли ва инклюзивлигини ошириш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда бошқа йўналишларда қатор ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

Саммит доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

4759
0

Комментарии