• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 ноября 2025

Тошкентда 5 ойдан сўнг ер усти метроси фаолияти тўлиқ тикланди

Пойтахт метрополитени 1 ноябрдан барча ер усти метро бекатлари фаолияти тикланишини маълум қилди.

530
0
t.me/KoDnu

"Тошкент метрополитени" ДУК 1 ноябрь куни эрталабдан ер усти ҳалқа метро линияси тўлиқ ишга туширилганини маълум қилди. Йўналишда 7 дақиқалик интервал билан 12 та поезд қатнайди.

Аввалроқ ер усти ҳалқа метро линиясини ишга тушириш 18 октябрга режалаштирилган эди, бироқ қўшимча техник синовлар туфайли кечиктирилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 июнидан сўнгги икки "Турон" бекати оралиғида профилактика ишлари олиб борилгани сабабли поездлар ҳаракати тўхтатилган эди.

Кейинроқ пойтахт метрополитени матбуот хизмати 28 июндан "Технопарк" ва "Қипчоқ" бекатлари оралиғидаги ер усти ҳалқа йўли участкасида навбатдаги босқич ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Жорий йил 2 августдан бошлаб "Технопарк - Янгиобод" участкасидаги яна олтита станция ёпилди. Бекатлар ёпилиши вақтида бепул йўловчи автобуслари йўлга қўйилди.

530
0

Комментарии