• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 октября 2025

2030 йилгача Ўзбекистонда авиақатновлар ҳажмини 24 млн йўловчига етказиш режалаштирилмоқда

Фуқаролик авиациясини ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари, жумладан, йўловчи ташиш ҳажмини ошириш, авиақатновлар сонини кўпайтириш, шунингдек, соҳани қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш белгиланди.

363
0
UzNews.uz

"Фуқаролик авиацияси соҳасида давлат сиёсатини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.

2030 йилгача фуқаролик авиацияси соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

— ҳаво транспортида хизмат кўрсатилган йўловчилар сонини 24 миллион нафарга етказиш;

— халқаро ва маҳаллий йўналишдаги парвозлар сонини 200 мингтага етказиш;

— Ўзбекистон Республикаси резидент авиакомпаниялари ҳаво кемалари паркини 180 тага етказиш.

2026 йил 1 январдан "Ўзавиация" агентлигини сақлаш учун Давлат бюджетига ажратмалар бекор қилинади.

2025 йил якунлари ва келгуси йиллар учун "Ўзаэронавигация" маркази ДУК соф фойдасидан Фуқаролик авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган 20% ажратма бекор қилинади.

363
0

Комментарии