• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 октября 2025

ЮНЕСКО конференцияси кунлари Самарқандга кириш йўллари ёпилади — харита

30 октябрдан 14 ноябргача ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бўлиб ўтадиган Самарқанд шаҳрига кириш тақиқланади. Транзит транспорт воситалари учун айланма йўллар ташкил этилиб, QR-кодли флаерлар ишлаб чиқилган.

1412
0
UzNews.uz

Яқин кунларда Самарқанд шаҳрида илк бор ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилади. Ушбу тадбирнинг ўтказилиши муносабати билан 30 октябрдан 14 ноябргача Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади.

Вилоят ИИБдан маълум қилишларича, транзит транспорт воситалари учун айланма йўллар ташкил этилган ва QR-кодли флаерлар тайёрланган бўлиб, улар ёрдамида ҳайдовчилар мобил илова орқали ўз манзилларига етиб олишлари мумкин.

Шунингдек, бошқарма Самарқандга боришни режалаштираётган фуқаролардан уни бошқа саналарга қолдиришни сўраган.

1412
0

Комментарии