• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 октября 2025

Шавкат Мирзиёев Белгия Қироли билан учрашди

Дастурдаги тадбирлар якунлангач, президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

795
0
prezident.uz

Брюссель шаҳрига расмий ташриф доирасида Лакен саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бельгияликлар Қироли Филипп билан учрашуви бўлиб ўтди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Қирол Филипп Ўзбекистон етакчисининг ЕИ раҳбарияти билан музокараларининг якунларини юксак баҳолаб, мамлакатимиз етакчисини Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги тарихий битим имзолангани билан самимий табриклади.

Ўзбекистон – Бельгия муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Вазирлар даражасида фаол мулоқотлар йўлга қўйилган, сиёсий маслаҳатлашувлар мунтазам ўтказилмоқда, икки мамлакат парламентларида дўстлик гуруҳлари ташкил этилган.

Маданий-гуманитар ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Тошкент ва Кортрейк, Самарқанд ва Льеж шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди. Кортрейкда буюк аллома бобомиз Абу Али ибн Синонинг бюсти очилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, Бельгия компаниялари Ўзбекистонда, хусусан, тўқимачилик, логистика ва хизмат кўрсатиш соҳаларида муваффақиятли иш олиб бормоқда. Ўтган йили Тошкентда Бенилюкс мамлакатларининг савдо палатаси очилди.

Суҳбат чоғида Бельгия компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш, шунингдек, маданий тадбирларни ўзаро ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари Қирол Филиппни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги тарихий битимни имзолаш маросимида ҳам иштирок этди.

Ташриф давомида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Европа Иттифоқи билан икки томонлама музокаралар якунлангани ҳам маълум қилинди.

Дастурдаги тадбирлар якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

795
0

Комментарии