Тошкент шаҳар суди раиси Жасур Сирожев маълум қилишича, 2025 йилнинг 9 ойи давомида никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ тахминан 7 мингта иш кўриб чиқилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 468 та ишга кўпдир.
Кўриб чиқилган ишлардан тахминан 3 мингтаси бўйича даъволар қаноатлантирилган. 3 784 та иш бўйича эса тарафларни яраштириш чоралари кўрилган.
Жасур Сирожевнинг таъкидлашича, оилаларни сақлаб қолиш мақсадида никоҳ ва оила масалаларига бағишланган учрашувлар мунтазам ўтказилиб, тарафларни яраштириш учун муддатлар белгиланади. Рад этилган даъволар бўйича эса оила ва аёлларини қўллаб-қувватлаш бўлимларига хатлар юборилади.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги туманлараро фуқаролик ишлари судлари 9 ой ичида 432 132 та ишни кўриб чиққан. Бу республикадаги барча судлар томонидан кўрилган ишлар умумий сонининг 26,8 фоизини ташкил этади.
Комментарии