• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 октября 2025

Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун хусусий болалар боғчаси тўловининг бир қисми қоплаб берилади

Бундай компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган болалар рўйхати автоматик тарзда шакллантирилади. Маблағлар тўғридан-тўғри хусусий мактабгача таълим муассасаларига ўтказиб берилади.

1189
0
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

“Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низом оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

Ота-оналар тўловининг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари рўйхати ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади.

Айрим тоифадаги оилаларнинг ота-оналар тўловини қоплаш учун оилавий МТТга компенсация тегишли ҳудудда 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади.

Компенсация оилавий МТТга ҳақиқатда қатнаётган айрим тоифадаги оилалар фарзандлари сонидан келиб чиқиб, бироқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан оилавий МТТ ўртасида тузилган битимда белгиланган ўринларнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган қисмига ажратилади.

1189
0

Комментарии