• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 октября 2025

Ўзбекистонлик педагог халқаро танловда рус тили ўқитувчилари орасида биринчи учликка кирди

Тошкент вилоятидаги маткаб ўқитувчи Оксана Свешникова Москвада бўлиб ўтган рус тили ўқитувчилари ўртасидаги халқаро касбий маҳорат танловида учинчи ўринни эгаллади.

501
0

Тошкент вилоятидаги 5-сон умумтаълим мактаби рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Оксана Свешникова 16–22 октябрь кунлари Москвада А.С. Пушкин номидаги Давлат рус тили институти базасида ўтказилган рус тили ўқитувчилари ўртасидаги халқаро касбий маҳорат танловида учинчи ўринни эгаллади.

Танловда яқин ва узоқ хорижнинг 30 мамлакатидан 600 дан зиёд педагог иштирок этди. Саралаш босқичи якунларига кўра, 13 давлатдан 30 нафар иштирокчи финалга чиқди, улар орасида Ўзбекистон вакили — Оксана Свешникова ҳам бор.

Танлов икки босқичда ўтди. Биринчи босқичда иштирокчилар “Рус тилида таълим” онлайн порталида тест ва вазифаларни бажардилар. Иккинчи босқичда эса финалчилар Москвада ўзларининг муаллифлик методик ишланмаларини тақдим этиб, хорижлик ўқувчилар учун очиқ дарслар ва мастер-класслар ўтказдилар. Бу жараёнда улар ёш ва маданий хусусиятларни ҳисобга олдилар.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими “Рус дунёси”нинг XVII Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтди. Финалчиларга дипломлар, махсус совғалар ҳамда Москвада ўтказиладиган VI Костомаров форумида иштирок этиш учун таклифномалар топширилди.

501
0

Комментарии