• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 октября 2025

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қарийб 2 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидларининг олдини олди

Қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

483
0
UzNews.uz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жами 1,9 млрд сўмлик учта давлат харидини амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади.

Хусусан, қуйидаги миқдорда харидлар амалга оширилди:

• 1,6 млрд сўм - Урганч шаҳридаги дзюдо бўйича спорт маҳорати мактаби буюртмаси асосида харид қилиш;
• 298 млн сўм - Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси буюртмаси бўйича харид;
• 32,5 млн сўм - Бадиий кўргазмалар дирекцияси буюртмаси бўйича харид.

Ўрганиш давомида аризаларни баҳолашда "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонун талаблари бузилишига ҳамда иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклаш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Агентлик тақдимномалари асосида ғолибларни эътироф этиш бўйича комиссиялар баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний харидларнинг олди олинди. Ўрганиш ва таҳлил давомида тўпланган ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Коррупцияга дуч келган фуқаролардан агентликнинг 1253 рақамли "Call-markazi"га мурожаат қилиш сўралган.

483
0

Комментарии