• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 октября 2025

Ўзбекистон 10 дан ортиқ мамлакат фуқаролари учун бизнес-виза расмийлаштириш тартибини соддалаштирди

Қатор давлатлар фуқаролари учун бизнес-виза олиш тартиби енгиллаштирилди, шунингдек, яна етти давлат фуқароларига Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқи берилди.

1106
0
president.uz

21 октябрда қабул қилинган Ҳукумат қарорига кўра, Ўзбекистонга хизмат (бизнес) визаларини расмийлаштириш бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди.

Эндиликда Австрия, Бельгия, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироллиги, Германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Франция, Чехия, Швейцария ва Япония фуқаролари икки иш куни ичида бизнес-виза олишлари мумкин бўлади. БАА фуқаролари учун бу муддат уч иш куни этиб белгиланган.

Покистон ва Эрон фуқароларига хизмат визаларини ушбу мамлакатлардаги Ўзбекистон элчихоналари орқали берилиши амалдагии нусқа ва ҳукуматлараро келишувлар асосида амалга оширилади.

Покистон ва Эрон фуқаролари учун виза расмийлаштириш муддати 10 кундан ошмаслиги белгиланган.

Шунингдек, ПКМ №408-сон қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш тартиби жорий этилган давлатлар рўйхатига қўшимчалар киритилди.

Янги рўйхатга қуйидаги давлатлар киритилди: Баҳрайн, Саудия Арабистони, Миср, Қатар, Қувайт, Хитой ва Иордания.

Эслатиб ўтамиз, Баҳрайн, Қувайт, Уммон ва Хитой фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим 1 июндан, Иордания фуқаролари учун эса 25 сентябрдан амал қилмоқда.

1106
0

Комментарии