• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 октября 2025

Тошкентда ИИО ходимига $50 минг пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи шахс ва шериклари онлайн қимор ўйинлари билан шуғулланишган. У қўзғатилган жиноят ишини ёпиш эвазига ходимга пора таклиф қилган.

385
0
Видеодан кадр

Тошкентда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш, шунингдек, хизматлар кўрсатишга кўмаклашиш фаолиятини амалга ошириб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати.

Қўлга олинган жиноий гуруҳ аъзолари хорижий онлайн қимор компанияларига хизмат кўрсатиб, қимор ўйинлари орқали олинган маблағларни турли криптовалюта платформалари орқали ўтказган ва легаллаштиришган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида тўрт дона мобил телефон ва пул ювиш учун фойдаланилган 21 дона банк картаси, шунингдек, бир дона ноутбук ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тергов бўлимига топширилди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича олиб борилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гумонланувчи шахс ўзи ва шерикларини жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига Тошкент шаҳар ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси масъул раҳбарларидан бирига 50 000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Аммо, ички ишлар ходими катта миқдордаги порани рад қилган.

Ички ишлар ходими ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбариятига билдирги орқали мурожаат қилган.

Ходимнинг билдиргиси асосида ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи ички ишлар органлари масъул раҳбарининг хизматхонасига кириб, пора тариқасида 50 минг АҚШ долларини берган вақтида далилий ашёлар билан ушланди ва бу жараён холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олинди.

385
0

Комментарии