Бугун, 22 октябр соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси 9 млрд кВт·соатга етди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Бугунги кунда мамлакатда умумий қуввати 4 682 мегаватт бўлган 12 та қуёш фотоэлектр станцияси ва 5 та шамол электр станцияси ишлаб турибди.
“Яшил” энергия ҳисобига:
• 2 млрд 730 млн куб метр табиий газ тежалди;
• Атмосферага чиқиши мумкин бўлган 4 млн тонна зарарли моддалар олди олинди.
“Яна бир муҳим кўрсаткич, жорий йил бошидан 22 октябр соат 19:00 ҳолатигача Ўзбекистондаги барча гидроэлектр, қуёш ва шамол станциялари жами 14 млрд 520 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу – мамлакатимиздаги умумий генерациянинг 23 % ини “яшил энергия” ташкил этаётганини англатади”, — дейилади хабарда.
Бу эса 7,5 млн хонадоннинг 10 ойлик ёки 6 млн хонадоннинг бир йиллик электр эҳтиёжига тенг.
Эслатиб ўтамиз, бундан 29 кун аввал, яъни 23 сентябрь куни соат 14:00 да Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси 8 млрд кВт·соатни ташкил этган эди.
Комментарии