• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 октября 2025

Хива 2026 йилнинг энг яхши туризм йўналишлари рўйхатига кирди — National Geographic

Журнал National Geographic 2026 йил учун энг яхши туризм йўналишларини эълон қилди ва у ерда қадимий Хива шаҳри ҳам ўз ўрнини эгаллади.

663
0
Farkhod Saydullaev/Unsplash

National Geographic 2026 йилнинг энг яхши туризм йўналишлари рейтингини тайёрлади, унда журналнинг экспертлари, фотографлари ва сайёҳлари фикрлари жамланган.

Журнал тавсиясида таъкидланишича, Cамарқанд ва Бухоро машҳурлик чўққисида бўлса, Хива ўтмишга янада ҳақиқий ва хотиржам саёҳатни таклиф этади.

Шунингдек, журналда ёзилишича, ёзда Тошкентдан Хивага тезюрар темирйўл қатнови йўлга қўйилади, бу эса йўл вақтини икки баравар қисқартиради.

National Geographic сайёҳларга Хива шаҳрининг тарихий маркази — Ичан-Қалани тавсия қилади. Бу жой ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шаҳарга ташриф буюрган меҳмонлар тикланган саройлар, масжидлар ва минораларнинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишлари, шунингдек, нойоб фестивалларда — лажги рақси, баходирлар (қаҳрамонлар) беллашувлари ва қовун байрамида иштирок этишлари мумкин.

Хивадан ташқари, 2026 йилнинг энг яхши йўналишлари рўйхатига Канададаги Квебек провинцияси, Пекин (Хитой), Доминика ороллари, Рабат шаҳри (Марокаш), Халл (Буюк Британия), Бэдлэндс миллий боғи (Шимолий Дакота, АҚШ), Манила (Филиппин), Туркиянинг Қора денгиз соҳиллари, Акагера миллий боғи (Руанда), Ванкувер (Канада), Ямагата префектураси (Япония), Рио-де-Жанейро (Бразилия), Фижи ороллари ва бошқалар киритилган.

National Geographic экспертларининг фикрича, Хива ҳозирги кунда Шарқ тарихини ҳар бир қадимий деворда ва шаҳарнинг ҳар бир кўчабошида ҳис этиш мумкин бўлган камсонли жойлардан бири ҳисобланади.

663
0

Комментарии