ЮНЕСКО ва Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Париждаги ЮНЕСКО штаб-квартирасида “Ўзбекистон: барҳаёт мерос” номли фотокўргазмани намойиш этди, деб хабар берди жамғарма матбуот хизмати.
Қайд этилишича, фотокўргазма бу йил кузда илк бор Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференциясига бағишланган.
Кўргазма муаллифи — машҳур фотограф Лазиз Ҳаманий. Унинг 97 та суратлари Ўзбекистоннинг маданий меросининг гўзаллиги ва ранг-баранглигини ифодалайди: Регистон гумбазлари, Бухоро мозаикалари, Хива қалъалари, Марғилон ипакбоплари, Риштон кулоллари ва Тошкент наққош усталарининг маҳорати акс этган.
«Ўзбекистоннинг маданий мероси — бу фақат ўтмиш хотираси эмас, балки бугунги кун билан жонли мулоқотдир», — деди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерова.
Кўргазма 2026 йил январь ойи бошигача ЮНЕСКО штаб-квартирасида ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.
Комментарии