• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 22 октября 2025

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи жаҳон бозоридаги котировкалар пасайиши ортидан арзонлашди

5 граммлик қуйма нархи 8,32 млн сўмгача пасайиб, бир кунда 367 минг сўм йўқотди.

1062
0
Иллюстрация

Ўзбекистон Марказий банки олтин нархларини янгилади. 22 октябрь ҳолатига кўра, 1 грамм нархи 1 666 523 сўмни ташкил қилмоқда. 1 кун ичида нарх 73 минг сўмдан кўпроққа пасайди.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни Нью-Йорк товар биржасида (CОМЕХ) олтиннинг троя унцияси нархи 4 минг долларгача пасайди, бу 2020 йилдан бери энг катта бир кунлик пасайиш бўлди.

Бу олтиннинг бир троя унцияси 4,38 минг долларга етганидан бир кун ўтиб содир бўлди. 20 октябрь куни Марказий банк маълумотларига кўра, 1 грамм олтин нархи 1 717 880 сўмни ташкил қилган.

22 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, CОМЕХ'да бир троя унцияси 4,16 минг долларни ёки 1 грамми 133,76 долларни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 2020 йилдан бошлаб олтин қуймаларини сотишни бошлаган. Улар 999,9 пробали соф олтиндан тайёрланади. Ҳозирда 5, 10, 20, 50 ва 100 граммли қуймалар мавжуд.

Олтин қуймаларнинг сотув нархлари ҳар куни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.

1062
0

Комментарии