• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 октября 2025

“Адолат” партияси йўл қоидасини бузганларга жазони яна ҳам кучайтиришни таклиф қилмоқда

Партиянинг таклиф қилишича, болаларга махсус жилетлар жорий этиш, суғурта тўловларини кескин ошириш, умрбод ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш каби қатъий жазо чораларини таклиф қилмоқда.

588
0
UzNews.uz

“Адолат” социал-демократик партияси йўллардаги хавфсизликни таъминлаш мақсадида қуйидаги ташаббусларни илгари сурмоқда: https://adolat.uz/news/2239

Биринчидан, мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш ва йўл-транспорт ҳодисаларида ўлим ҳолатини олдини олишга қаратилган халқаро дастур – Vision Zero дастурини жорий қилиш мақсадга мувофиқ;

Иккинчидан, болалар хавфсизлигини таъминлашга оид профилактик ишларни кучайтириш зарур, бунда “Мактаб атрофи – хавфсиз ҳудуд” дастурини қабул қилиш лозим. Дастур доирасида, бошланғич синф ўқувчилари учун ёрқин рангли ва нур қайтарувчи элементларга эга бўлган жилетлар, шапкалар ёки рюкзакларни жорий этиш, мактаб ўқувчиси учун уйдан мактабгача бўлган энг хавфсиз пиёда маршрутлари харитасини ишлаб чиқиш, мактабларга бевосита яқин бўлган кўчаларда махсус ҳаракат режимини (автомобиллар ҳаракатини вақтинча тўлиқ ёки қисман чеклаш) ўрнатишни таъминлаш керак;

Учинчидан, йўл қоидаларини мунтазам равишда бузган ҳайдовчиларнинг суғурта тўловларини кескин ошириш орқали иқтисодий жавобгарликни кучайтириш зарур;

Тўртинчидан, одам ўлими, айниқса, вояга етмаганлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларида жазони икки баробар оғирлаштириш зарур ҳамда таълим муассасалари атрофида тезликни оширишга ҳам алоҳида қатъий жазо чораси белгиланиши лозим;

Бешинчидан, тезликни сурункали меъёрдан оширган ҳайдовчилар учун белгиланган жарима жазосига қўшимча равишда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддатини амалдаги уч йилдан ўн йилгача узайтириш, шунингдек, маст ҳолатда инсон ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчилар учун қонунчиликда белгиланган жазо чораларига қўшимча равишда умрбод ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш каби қатъий жазо чораларини белгилашни мақсадга мувофиқ,

588
0

Комментарии