Япония Либерал-демократик партияси (ЛДП) раҳбари Санаэ Такаити мамлакат тарихида илк бор аёл бош вазир бўлди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар қилди.
21 октябрь, сешанба куни мамлакат ҳукуматининг янги таркиби эълон қилинади. Япония императори Нарухито томонидан тасдиқлаш маросимидан сўнг янги ҳукумат расман шаклланган деб ҳисобланади.
Бундан аввал, собиқ бош вазир Сигэру Исиба раҳбарлигидаги Япония ҳукумати тўлиқ таркиби билан истефо бергани маълум қилинган эди.
Шу тариқа, Санаэ Такаити Япониянинг 104-бош вазирига айланди.
Комментарии