• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 октября 2025

Самарқандда бир нечта ўқувчи қизлар ўртасида кўчада муштлашув бўлди — видео

Икки нафар 9-синф ўқувчи қизлар телефон орқали жанжалишишган ва эртаси куни кўчада муштлашув бўлган.

1142
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ургут туманидаги 41-умумтаълим  мактаби 9 -синф ўқувчи-қизлари жанжаллашган айтилган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди. 

Қайд этилишича, ҳолат ишчи гуруҳи ҳамда туман ички ишлар идоралари ходимлари ҳамкорликда ўрганилган.

Ўрганишлар натижасига кўра, жорий йилнинг 13 октябрь куни 9-"А" синф ўқувчиси Ф.Ф. билан 9-"Б" синф ўқувчиси Р.Г. кечга яқин ўзларининг яшаш хонадонларида уй телефонида ўзаро гап талашганлиги оқибатида, 14 октябрь куни 6-соат дарсидан кейин “Қоратепа” МФЙдаги Сарбозор кўчасида тахминан соати 14:20 лар атрофида ўзаро жанжаллашишган. Воқеа жойида ўқувчиларнинг синфдошлари ҳам бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан жараёнларда иштирок этган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда туман ИИБ масъуллар томонидан жараёнларда иштирок этган жами 12 нафар ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига мувофиқ мамурий баённомалар расмийлаштирилган.

1142
0

Комментарии