• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 октября 2025

Сурхондарёда Cobalt ва Nexia-2 тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди — видео

Cobalt ҳайдовчисининг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлди.

505
0
Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2025 йил 19 октябрь куни соат 09:40 ларда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Азларсой” МФЙ ҳудудидан ўтган D-162 (4R-104) автомобиль йўлида 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Cobalt билан ҳаракатланиб келиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia-2 билан тўқнашган. 

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-2 йўловчиси — 1963 йилда туғилган эркак воқеа жойида вафот этган. Яна бир йўловчи, 1959 йилда туғилган аёл туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қумқўрғон туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

505
0

Комментарии