• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 октября 2025

Тошкент марказида гастрономик фестиваль ўтказилиши муносабати билан бир нечта кўчалар ёпилди

Тарас Шевченко кўчасига олиб борувчи ҳудудлар 16 октябрдан 20 октябргача транспорт ҳаракати учун ёпилди.

613
0

Миробод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, Тарас Шевченко кўчасида гастрономик-кўнгилочар фестиваль ўтказилиши муносабати билан қуйидагилар ёпилди:

- Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;

- Саид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси билан кесишган жойидан Амир Темур шоҳкўчасигача бўлган қисми.

Кўчанинг ушбу қисмлари 16 октябрь соат 16:00 дан 20 октябрь соат 07:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди.

Кўрсатилган даврда ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.

613
0

Комментарии