• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 октября 2025

Тошкент ва бошқа шаҳарларда патрул-пост бўлинмалари хизмат итларидан фойдаланишни бошлади

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Ички ишлар бош бошқармасининг кинология бўлими кўмагида жамоат жойларида, хиёбонларда, боғларда, бозорларда патрул хизмати олиб борилмоқда.

538
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия томонидан жамоат жойларида — хусусан, хиёбонлар, истироҳат боғлари ва бозорларда гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида хизмат итларидан фойдаланиш тартибини белгиловчи қўшма қарор қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, дастлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида жойлашган жамоат жойларида хизмат итлари билан биргаликда патрул нарядлари тажриба-синов тариқасида фаолият бошлади.

Ҳозирда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Кинология бўлими ходимлари Ташкент Cитй Малл савдо мажмуаси, Cитй Парк, Дреам Парк ва Магиc Cитй кўнгилочар масканларида хизмат фаолиятини олиб бормоқда.

Хизмат итлари ёрдами жиноятларнинг олдини олишда, хусусан, фуқароларга ёки ходимларга ҳужум уюштириш ҳолатларини бартараф этишда, жиноят содир этгандан кейин яширинаётган шахсларни аниқлаш ва ушлашда, шунингдек, қўлга олинган шахсларнинг қочишга уриниши ёки атрофдагиларга зарар етказиш эҳтимоли мавжуд вазиятларда қўлланилади.

Қарорга мувофиқ, жониворларнинг хизмат давомийлиги об-ҳаво ҳарорати +30°C дан юқори ёки +1°C дан паст бўлган пайтларда 4 соатдан ошмаслиги белгиланган. Зарурат туғилганда, хизмат итлари учун кичик ҳажмли махсус волерлар ўрнатилиши ҳам режалаштирилган.

538
0

Комментарии