• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 октября 2025

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

Икки давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, шунингдек, гуманитар ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

423
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг асосий кўрсаткичлари ўсиш суръатини сақлаб қолиш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Гуманитар ҳамкорлик, энг аввало, маданият, санъат ва таълим соҳаларида, шу жумладан муҳандис кадрларни тайёрлаш борасида кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

423
0

Комментарии