• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 октября 2025

Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Ахмедов ҳаётдан кўз юмди

Нафақага чиққан генерал-полковник Рустам Ахмедов мамлакат ҳарбий кучларида 40 йилдан ортиқ хизмат қилган.

610
0
Мудофаа вазирлиги

12 октябрь куни нафақага чиққан генерал-полковник Рустам Урманович Ахмедов вафот этди. У 82 ёшда эди.

Рустам Ахмедов мустақил Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири бўлган ва ҳарбий кучларда 40 йилдан ортиқ хизмат қилган.

Р. Ахмедов 1943 йил 10 ноябрда Фарғона вилояти Багдад туманида туғилган. 1965 йили Тошкент олий танк командирлик мактабини, 1985 йили эса Бронетанклик ҳарбий академиясини тугаллаган.

Хизмат йиллари давомида жавобгарликни талаб қилувчи командирлик ва маъмурий лавозимларда ишлаган, жумладан Тошкент вилояти фуқаролик муҳофазаси ўринбосари ва фавқулодда вазиятлар бўйича вазир лавозимларида.

1991-1997 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикасининг мудофаа вазири бўлиб хизмат қилган. Нафақага чиққанидан кейин ҳам мудофаа тизимини ривожлантиришда вазирга маслаҳатчи сифатида иштирок этган.

Узоқ йиллар давомидаги хизматлари учун Р. Ахмедов орденлар ва медаллар билан тақдирланган.

Давн маросими 13 октябрь куни соат 11.30 да Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Орол 3-тор кўчаси 13-уйда бўлиб ўтади.

610
0

Комментарии