Ҳукумат қарори билан "Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом" тасдиқланди.
Низомга кўра, аҳолини рўйхатга олиш 2026 йилнинг 15 январидан 28 февралига қадар ўтказилади. Аҳолини рўйхатга олишнинг расмий бошланиши 2026 йил 15 январь соат 00:00 га белгиланган. Аҳолини рўйхатга олишнинг умумий давомийлиги 45 кунни ташкил этади.
Респондентларнинг шахсий ва қишлоқ хўжалиги кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни йиғишда рўйхатга олиш санасидан кейин содир бўлган ўзгаришлар ҳисобга олинмайди. Хусусан, 2026 йил 15 январдан кейин туғилган болаларга нисбатан сўровнома шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари тўлдирилмайди, балки ушбу санадан кейин вафот этган шахсларга нисбатан тўлдирилади.
Аҳоли сони ва таркибини ҳисоблашда қуйидагилар ҳисобга олинмайди:
- мамлакат ташқарисида бир йилдан ортиқ бўлган Ўзбекистон фуқаролари;
- хорижий фуқаролар - Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ва ҳукуматлараро ташкилотлар, шунингдек, хорижий давлатларнинг ҳукумат муассасалари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари;
- республиканинг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзлар ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар.
Ҳар бир респондент доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ҳисобга олинади. Бунда уй, квартира ёки бошқа турар жой (ёки ҳатто нотурар жой) яшаш жойи ҳисобланади, бу ерда одам тунги вақтнинг кўп қисмини дам олиш учун ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида давлат раҳбари аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Аҳолини рўйхатга олиш "маҳалла еттилиги" тизими ходимлари томонидан планшет орқали амалга оширилади.
Комментарии