• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 октября 2025

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташриф қилади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9-10 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

477
0
prezident.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9-10 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари Душанбе шаҳрида ўтадиган "Марказий Осиё - Россия" форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Бўлажак тадбирлар кун тартибидан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика ва инфратузилма соҳаларида кооперация қилиш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари ўрин олган.

Етакчилар халқаро кун тартиби ва минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг долзарб жиҳатларини ҳам муҳокама қиладилар.

Саммитлар якунида амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор қўшма ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

477
0

Комментарии