Октябрь ойи бутун дунё бўйлаб анъанавий равишда кўкрак бези саратонига қарши кураш ойи сифатида ўтказилади. Жорий йилда Ўзбекистонда ушбу ой «Эрта аниқла – ҳаётни сақла» шиори остида ўтказилмоқда.
Ташаббус Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти, тиббиёт ходимлари, жамоатчилик ташкилотлари ҳамда йирик тадбиркорлик тармоқлари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
2025–2030 йилларга мўлжалланган ушбу дастурда бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини олдини олиш, аёллар орасида онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш, скрининг жараёнларини самарали ташкил қилиш ҳамда аҳолининг билимларини ошириш бўйича мукаммал тизимни шакллантириш кўзда тутилган.
Кутилаётган натижалар
Тарғибот ишлари аҳоли ўртасида онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш аҳамияти ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган. Мақсад – тиббий муассасалар, жамоатчилик, ОАВ ва бизнес сектори иштирокида аёллар саломатлигини қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш.
Тарғиботга оид ахборот материаллари йирик савдо тармоқлари, дорихоналар ва умумий овқатланиш муассасалари орқали тарқатилиб, Korzinka, Safia, Bon, Kimmy Lab каби тармоқлари хусусий секторнинг етакчи вакиллари биринчилардан бўлиб ушбу ташаббусга қўшилдилар ва барча филиалларида ахборот материалларини чоп эттириб, уларни ўз тармоқларида жойлаштирган ҳолда мазкур лойиҳани қўллаб қувватладилар.
13–15 октябрь кунлари Она ва бола маркази РИИТМда ҳар бир аёл кўкрак бези саратони бўйича текширишдан ўтиши мумкин.
Кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони ҳақида ишончли маълумотларни ўз ичига олган онкоогоҳлик портали ишга туширилади. Аёлларга скрининг ва диагностика жараёнларининг барча босқичларида йўл-йўриқ кўрсатадиган, сунъий интеллект асосида ишловчи Telegram-бот яратилади.
Асосий тадбирлар:
Ушбу форумда 500 нафарга яқин иштирокчи — онкологлар, гинекологлар ва беморлар иштирок этади. Форум дастуридан ўрин олган асосий йўналишлар: Ўзбекистондаги сўрта бези саратонининг долзарб муаммоларига бағишланган пленар сессиялар, халқаро экспертларнинг маърузалари ва муҳокама майдонлари. Форумнинг асосий нуқтаси — кўкрак бези саратони билан яшаб келаётган аёллар ҳаётига бағишланган фотокўргазма бўлиб, ушбу фотокўргазма ўзи ҳам кўп йиллардан буён ушбу ташхисга қарши кураш олиб бораётган фотограф Наталья Ильина томонидан тайёрланган.
Комментарии