• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 октября 2025

Доллар курсининг пасайиши уй-жой ижараси нархининг ошишига олиб келди — МҲТИ

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти жорий йил сентябрь ойида Тошкентнинг турли туманларида уй-жой ижараси нархларининг ўсиши бўйича таҳлил ўтказди.

590
0
UzNews.uz

АҚШ долларининг сўмга нисбатан қадрсизланиши уй-жойлар учун ижара нархларининг доллардаги қиймати ошишига олиб келди. Бу ҳақда Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти хабар қилди.

МҲТИ мутахассислари томонидан 2025 йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинган.

Қайд этилишича, АҚШ доллари ҳисобида ижара нархлари август ойидагига нисбатан кўтарилди. Шунингдек, янги ўқув йили бошланиши билан ижарага берувчиларнинг ижара нархлари ошиши бўйича кутилмалари таклиф этилаётган нарх-навога таъсир қилган бўлиши мумкин.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси.
Мазкур даврда ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф қилинган ўртача ижара нархлари август ойидагига нисбатан қуйидагича кўтарилган.

- 1 хонали: $16 ($318 дан $334 га);

- 2 хонали: $18 ($394 дан $412 га);

- 3 хонали: $25 ($477 дан $502 га);

- 4 хонали: $19 ($537 дан $556 га);

Нисбатан арзон ижара нархлари:

- Сергели тумани (1 хонали - $293, 2 хонали – $365, 3 хонали – $412, 4 хонали - $474);

- Учтепа тумани (1 хонали – $316, 2 хонали – $381, 3 хонали – $432, 4 хонали – $400).

Нисбатан қиммат ижара нархлари:

- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $354, 2 хонали – $472, 3 хонали – $604, 4 хонали – $617);

- Яккасарой тумани (1 хонали – $402, 2 хонали – $506, 3 хонали – $660, 4 хонали – $800).

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси.
Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари қуйидагича қимматлади.

- 1 хонали: $22 ($413 дан $435 га);

- 2 хонали: $34 ($580 дан $614 га);

- 3 хонали: $50 ($824 дан $874 га);

- 4 хонали: $16 ($1185 дан $1201 га);

Нисбатан арзон ижара нархлари:

- Сергели тумани (1 хонали – $318, 2 хонали – $419, 3 хонали – $497, 4 хонали – $588);

- Учтепа тумани (1 хонали – $355, 2 хонали – $464, 3 хонали – $535, 4 хонали – $550).

Нисбатан қиммат ижара нархлари:

- Миробод тумани (1 хонали – $479, 2 хонали – $762, 3 хонали – $1075, 4 хонали – $1462);

- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $535, 2 хонали – $746, 3 хонали – $1094, 4 хонали – $1369).

“Ижара нархлари olx.uz платформасидан веб-скрепинг (wеб сcрапинг) орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Бунда 2025 йилнинг сентябрь ойи учун 28,2 мингта ва август ойи учун 31,6 мингта маълумотдан фойдаланилди. Ҳар иккала давр учун таҳлиллар нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантлилари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилди”, - дейилади хабарда.

590
0

Комментарии