• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 7 октября 2025

Қорақалпоғистонда йўловчи поезди ва юк машинаси тўқнашиб кетди

ЙТҲ натижасида юк машинаси ҳайдовчиси тан жароҳати бишлан шифохонага жўнатилган.

769
0
Видеодан кадр

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида йўловчи ташувчи поезд ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати маълумот берди.

Кеча, 6 октябрь куни соат 15:31 атрофида Қўнғирот минтақавий темир йўл узелига қарашли Тўрткўл ‒ Элликқалъа станциялари оралиғининг 531 км 8-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида Қўнғирот ‒ Андижон йўналишидаги 128-сонли йўловчи поезди ҳаракати давомида темир йўл кесишма сигнал белгиларига қарамасдан ҳаракатланган Камаз юк автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

"Юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага жўнатилган. Йўловчи поездида 216 та йўловчи бўлиб, уларга ҳеч қандай зарар етмаган. Тепловоз поездни олиб кетолмаслиги сабабли ЎзТЕ16М2 русумли 025 сонли тепловоз соат 16:15 да воқеа жойидан жўнатилди," - дейилади хабарда.

Воқеа жойига тегишли раҳбарлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари етиб борган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

769
0

Комментарии