• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 октября 2025

Кредитларни ёпиш учун кам таъминланган оилаларга 250 млрд сўм ажратилади

Гаровсиз кредитларни бизнес очиш учун ускуналар, фуд-трейклар ва бошқа зарур жиҳозларни сотиб олишга сарфлаш мумкин.

754
0

Ҳукумат «Кам таъминланган оилалар реестри»га киритилган оилаларга кредит бериш тартибини тасдиқлади. Ҳужжатда ариза топшириш ва кўриб чиқиш жараёни, баҳолаш ва қарор қабул қилиш тартиби, шунингдек, тижорат банклари томонидан кредитларни бериш ва мониторинг қилиш қоидалари белгиланган.

Гаровсиз кредитлар «Oilakredit.uz» оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурининг ягона электрон платформаси орқали ажратилиши қайд этилган.

Ажратилган маблағлар ноутбуклар, бизнес очиш учун ускуналар, кичик ишлаб чиқариш жиҳозлари, кўчма дўконлар (фуд-трейклар), скутер, самокат ва бошқа мулкларни сотиб олишга йўналтирилиши мумкин.

Кредит бўйича фоиз тўловлари дастур доирасида имтиёзли ставкада ҳисобланади ва тижорат банкларига Давлат мақсадли камбағалликни қисқартириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Маълум қилинишича, жорий йилда кам таъминланган оилалар аввалги йилларда олган кредитларини ёпиши учун 250 млрд сўм ажратилади.

754
0

Комментарии