29 сентябр куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгаши шаҳар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ҳамда уларга қарашли ташкилотлар учун мавсумий гул кўчатларини экиш харажатларига 10 миллиард сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ҳужжат Кенгаш порталида эълон қилинган.
Маблағлар 2025 йилнинг биринчи чорагида давлат бюджети даромадлари режаси ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан маҳаллий бюджетга йўналтирилган маблағлардан ажратилди.
Жами маблағдан 1,82 миллиард сўм турли ободонлаштириш бошқармаларига, 8,18 миллиард сўм эса Тошкент туманларига тақсимланади.
Энг йирик сумма — 815 миллион сўм марказий майдонлар ободонлаштириш бошқармасига ажратилди.
Шунингдек, махсус аҳамиятга эга кўчаларни ободонлаштириш бошқармаси 748 миллион сўм, ҳукумат биноларига хизмат кўрсатиш бошқармаси 190 миллион сўм, аҳолига хизмат кўрсатиш бошқармаси эса 67 миллион сўм маблағ олади.
Туманлар кесимида маблағлар қуйидагича тақсимланди:
- Бектемир тумани — 565 млн сўм
- Мирабад тумани — 480 млн сўм
- Мирзо-Улуғбек тумани — 1 млрд 240 млн сўм
- Сергели тумани — 295 млн сўм
- Олмазор тумани — 1 млрд сўм
- Шайхонтоҳур тумани — 980 млн сўм
- Яшнобод тумани — 775 млн сўм
- Чилонзор тумани — 1 млрд 70 млн сўм
- Учтепа тумани — 278 млн сўм
- Юнусобод тумани — 1 млрд 150 млн сўм
- Яккасарой тумани — 267 млн сўм
- Янгиҳаёт тумани — 80 млн сўм
Комментарии