• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 октября 2025

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиниши бошланди

Фуқаролар ипотека субсидиялари учун аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширишлари мумкин.

821
0
UzNews.uz

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризаларни қабул қилиш 2 октябрь соат 09:00 да бошланди — белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ва аввал берилаган субсидиялар ҳақидаги хабарномаларнинг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан.

Бу ҳолат 2025 йил 21 февралдаги президент фармони («Турар-жой бозори ва ипотека кредитлашини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»)да назарда тутилган, дея хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Субсидия олиш учун аризани қуйидаги усуллардан бири орқали топшириш мумкин: — шахсан Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш орқали; — электрон тарзда my.gov.uz портали орқали; — MyGov мобил иловаси орқали.

Ипотека кредити бўйича субсидия олиш учун аризачи ижтимоий мезонларга асосланган баҳолаш тизими бўйича камида 30 балл тўплаши лозим.

Аризачи ва унинг яқин қариндошлари (агар аризада кўрсатилган бўлса)нинг ўртача даромади қуйидаги чегараларда бўлиши керак:

— Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 2,7 дан 8 МҲТЭКМгача (3 431 700 сўмдан 10 168 000 сўмгача);

— Тошкент шаҳрида: 2,7 дан 9,2 МҲТЭКМгача (3 431 700 сўмдан 11 693 200 сўмгача).

Шу билан бирга, аризачи ва унинг турмуш ўртоғи бутун республика ҳудудида уй-жой мулкига эгалик қилмаслиги керак.

Алоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар махсус ижтимоий мезонлар асосида баҳоланади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризаларни қабул қилиш шу йилнинг 10 июлида бошланган эди.

821
0

Комментарии