• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 октября 2025

Ўзбекистонда хориждан қайтганлар учун халқаро паспорт олиш жараёни соддалаштирилди

Мазкур ўзгартириш алоҳида шароитларда хорижга чиқишга қайта қабул қилинган фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган.

527
0
UzNews.uz

“Хорижий давлатлардан реадмиссия қилинган Ўзбекистон фуқароларига истисно ҳолатларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириб бериш тўғрисида”ги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Йўриқномага кўра, реадмиссия қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Миграция ва персоналлаштириш департаменти (МваПД) томонидан «Паспорт-виза» ахборот тизимига киритилади.

Қуйидаги ҳолатларда истисно тариқасида реадмиссия қилинган фуқароларга хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириб берилади:

— фуқаронинг яқин қариндоши хорижда вафот этганда;
— фуқаро ёки унинг яқин қариндошига хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарур бўлганда;
— фан олимпиадаси, таълим ёки халқаро спорт мусобақасида иштирок этадиган бўлса;
— яшаш жойи Ўзбекистоннинг чегара зонаси ва эксклав ҳудудларида бўлганда;
— Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжат ва топшириқлари, шунингдек Президент Администрацияси раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлаш зарур бўлганда.

Фуқаролар истисно тариқасида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун МваПД ёки унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилади.

527
0

Комментарии