• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 октября 2025

Тошкент вилоятида 2 октябрдан болалар овқатдан заҳарланган боғчалар қайта ишлайди

Оммавий заҳарланишдан кейинги барча болалар соғайди, фақат уч нафари шифокорлар назоратида қолмоқда.

481
0
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Тошкент вилоятида болалар боғчасида содир бўлган оммавий озиқ-овқатдан заҳарланишдан кейин касалхонага ётқизилган болаларнинг барчаси шифохоналардан чиқарилди. Фақатгина бир неча қўшимча касалликлари аниқланган уч нафар бола шифокорлар назоратида қолмоқда. Уларнинг аҳволи барқарор, яқин кунларда уйига қайтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, тарбияланувчиларнинг заҳарланиши сабабли вақтинча фаолияти тўхтатилган болалар боғчалари 2 октябрдан бошлаб яна ишни қайтадан бошлайди.

Вазирлик аутсорсинг компаниялари — болалар боғчаларини овқат билан таъминловчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтираётганини билдирди.

Хусусан, аутсорсинг хизматлари сифати устидан назоратга ота-оналар, мутахассислар ва журналистлардан иборат жамоатчилик комиссиялари ҳам жалб этилади. Улар чиқарган хулосалар жамоатчиликка мунтазам равишда етказиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, касалхонага ётқизилган барча болаларга ўткир гастроэнтерит ташхиси қўйилган. Дастлабки маълумотларга кўра, заҳарланишга сут маҳсулотлари сабаб бўлган.

481
0

Комментарии