Истеъмолчиларга фискал чеклар бўйича 906 млрд сўмдан ортиқ кешбек қайтарилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Августда (26 сентябрь ҳолатига) истеъмолчиларга 121,8 млн чек учун 99,8 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўланган.
Тўланган кэшбэкларнинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:
— Тошкент ш. - 41,8 млрд сўм;
— Тошкент вилояти - 8,2 млрд сўм;
— Фарғона вилояти - 7,1 млрд сўм;
— Самарқанд вилояти - 6,9 млрд сўм;
— Наманган вилояти - 5,2 млрд сўм.
Комментарии