• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 29 сентября 2025

Муҳаммад Мадаминов шахмат бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Перуда ўтган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчилар олтита медални қўлга киритди.

1109
0
t.me/Uzbchessfederation

Перу пойтахтида тезкор шахмат ва блиц бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Мусобақада 19 мамлакатдан 89 нафар шахматчи иштирок этди. Ўзбекистонлик шахматчилар ажойиб натижалар кўрсатишди.

Рапид бўйича Open йўналишида Муҳаммадзоҳид Суяров олтин, Муҳиддин Мадаминов кумуш медални қўлга киритди. Блиц йўналишида Муҳиддин Мадаминов ғалаба қозонган бўлса, Муҳаммадзоҳид Суяров бронза, Ҳумоюн Бекмуродов тўртинчи ўринни эгаллади.

Аёллар ўртасида рапид йўналишида Афруза Ҳамдамова ва блиц йўналишида Умида Омонова биттадан кумуш медални қўлга киритди.

Чемпионат натижаларига кўра:

- Муҳиддин Мадаминов - 12 очко, олтин медаль, жаҳон чемпиони;
- Муҳаммадзоҳид Суяров - 10 очко, бронза медали;
- Умида Омонова - 9,5 очко, кумуш медаль;
- Ҳумоюн Бекмуродов - 9 очко, 4-ўрин;
- Мадинабону Халилова - 8 очко, 6-ўрин.

1109
0

Комментарии