"Замин" фонди томонидан Экология вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган "Дарахтлар реестри" лойиҳаси доирасида пойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт яшил майдонлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ўз ичига олган green.tashkent.uz онлайн платформаси электрон маълумотлар базасига киритилди.
Дарахтлар рақамлаштирилгандан сўнг, улар нави, ҳолати, ёши ва бошқа хусусиятлари бўйича дендролог мутахассислар томонидан текширилади.
Яшил майдонларнинг рақамли харитаси шаҳар аҳолиси турмуш тарзини яхшилаш ва Тошкентнинг табиий муҳитини сақлаб қолишга ёрдам берувчи шаҳарсозлик, экишни режалаштириш ва яшил кўчатларни парваришлаш, яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда самарали воситага айланиши лозим.
Комментарии