Бугун, 29 сентябрдан бошлаб Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари охирги марта жорий йилнинг 6 январь куни қисқа муддатли таътилга чиққан эди. Таътил 4 кун давом этди.
Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра, Ўзбекистон президентига 36 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.
Комментарии